Ўзбек ва турк халқлари кўп асрлик тарих, муштарак қадриятлар ва ўхшаш урф-одатларга эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 апрель куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлуни қабул қилди. Самимий ўтган учрашув тафсилотлари, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари ҳақида Мевлут Чавушўғлу ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди:
Президентимиз жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш, хусусан, тўқимачилик ва енгил саноатни янада ривожлантириш, янги қувватларни ишга тушириш, мавжуд корхоналарнинг фаолиятини кенгайтириш, янги ташқи бозорларни топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берган эди.
Диққат, танлов!
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, “Нуроний” жамғармаси, “Оила” илмий-амалий маркази ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди “ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА” республика танловини эълон қилади.
Халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, турмуш фаровонлигини таъминлаш ҳамда эришаётган муваффақиятларимизда Қуролли Кучларимизнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Зеро, истиқлол йилларида соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолатига айланди. Энг муҳими, ёшларимиз орасида ҳарбийликка бўлган қизиқиш ва интилиш тобора ортиб бормоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018