Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Юртимизнинг мўътадил иқлими, саховатли замини қишлоқ хўжалигининг барча йўналиши, айниқса, боғдорчиликни ривожлантириш учун жуда қулай. Шу боис бугунги кунда ҳудудларнинг табиий имконияти ўрганилган ҳолда, янги боғлар барпо этиш орқали одамларнинг қўшимча даромад манбаини шакллантириш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилаяпти. Президентимизнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятларга уюштираётган ташрифлари ушбу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириб, янгича маъно-мазмун бағишламоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, юртимиз иқлим шароити асал етиштириш учун жуда қулай. Шу боис мазкур тармоқ изчил ривожланиб бораётир. Ушбу фаолият турига ихтисослаштирилган хўжаликлар, тадбиркорлик субъектлари йилдан-йилга кўпайиб, муайян даромад олаётгани эътиборга молик.
Пойтахтимизда яқинда ташкил этилган Халқаро пресс-клубнинг мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов юртимиз ташқи сиёсатининг янги босқичдаги долзарб масалалари хусусида сўз юритди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ҳамда юридик шахсларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор ахборотларни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган видеокузатув мосламалари қайд этган қоидабузарликларга нисбатан шу йил 15 мартдан ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми синов тариқасида йўлга қўйилди. Мухбиримиз мазкур янгиликнинг аҳамияти ва дастлабки натижалар хусусида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош -бошқармаси бўлинма бошлиғи, подполковник Анвархўжа Сулаймонхўжаев билан суҳбатлашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018