Тошкент шаҳрида 2016 йил 8 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси раислигида ташкил этилган мажлисда Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг мамлакатни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 2016 йил ҳамда яқин истиқболга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг принципиал муҳим йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 8 августдаги қарорига асосан ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ишбилармонларнинг хориж бозорларига дадил кириб боришига қулай шарт-шароит яратиш, зарур ҳолларда уларга кўмаклашиш йўлида изчил фаолият юритмоқда.
Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Шаран Барроу раҳбарлигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф доирасида меҳмонлар мамлакатимизда турли тармоқлар ходимлари ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш ва ижтимоий шериклик ҳамда мулоқотни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишди. Айни чоғда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан ҳамкорлик истиқболлари масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Бола — нозик навниҳол. У бор жойда ажиб бир маъсумлик ҳукм суради, қизғин ҳаёт жўш уради, яшаш янада тотли бўлиб туюлади. Фарзандларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳар томонлама соғлом вояга етказиш эса ота-оналар зиммасидаги юксак масъулиятдир. Аммо турли сабабларга кўра, ана шундай ғамхўрликдан бебаҳра, яқинлари йўлларига интизор ўғил-қизлар ҳам йўқ эмас. Шукрки, уларни халқимиз, давлатимиз асло эътибордан четда қолдираётгани йўқ.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018