Буюк Британия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Мамлакатларимиз ўртасида имзоланган қатор ҳужжатлар, жумладан, даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик, даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этишга, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилишга, иқтисодиёт, таълим, фан ва маданият, ҳаво транспорти, сайёҳлик соҳаларига оид битимлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда -энергетика тизимининг алоҳида ўрни бор. Хусусан, соҳада ҳаётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, аҳоли турмуш -фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омили бўлмоқда. Буни жойларда олиб -борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Ҳозирги кунда Тошкент том маънода мегаполис шаҳарлардан бирига айланган. Бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари нафақат ҳудуд аҳолисига қулай яшаш шароитини яратмоқда, балки пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг ҳам ҳавасини келтираётир. Айниқса, кейинги йилларда кўкаламзорлаштириш, “яшил ҳудуд”лар барпо этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар таҳсинга лойиқ.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018