Навоий вилоятида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда бошқа вилоятлардан ташриф буюрган икки юздан ортиқ саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари ўз маҳсулотлари билан қатнашди.
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 23 январда бўлиб ўтган парламент палаталари қўшма мажлисидаги маърузасида депутатлик корпуси олдига қабул қилинадиган қонунлар, уларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни амалиётга татбиқ этишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш, қонун ҳамда қонуности ҳужжатларининг қоидаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар қўйилган эди.
Иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Эътиборлиси шундаки, юртимизда яратилган ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, қулай ишбилармонлик муҳити, қонун устуворлиги, молия-банк тизимининг самарали фаолияти, солиқ сиёсатининг мослашувчанлиги чет эллик сармоядорлар қизиқишига сабаб бўлаяпти.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири оналик ва болалик муҳофазасидир. Жорий йилда у янада жадал суръат ҳамда кенг кўлам касб этмоқда. Президентимиз томонидан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури бу борада асос бўлиб хизмат қилаётир. Мазкур ҳужжатда кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда айни соҳада қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш устувор вазифалардан қилиб белгиланган.
Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга доир манзилли дастурлар ҳудудни ҳар томонлама равнақ топтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар узлуксизлигини ўзида яққол ифода этиб, воҳа аҳли кучига куч, ғайратига ғайрат, шижоатига шижоат қўшмоқда.
Бугунги глобаллашув даврида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини -таъминлаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни ҳаётга изчил татбиқ этишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилгани фуқароларнинг соғлом ҳамда фаровон ҳаёт кечиришини кафолатлашда муҳим омил бўлаётир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018