Маълумки, жорий йилнинг май — июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуни асосида сайловнинг ошкоралик, муқобиллик ва тенглик принциплари асосида ўтиши учун зарур чоралар -кўрилаяпти. Шу билан бирга, ишчи гуруҳларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шарт-шароит яратилмоқда.
Давлатимиз томонидан саноат субъектларини қўллаб-қувватлаш, истиқболсиз корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар янги қувватларни ишга тушириш, маҳсулот турлари ҳамда ҳажмини кўпайтириш имконини бермоқда. Айниқса, бу жараёнга тижорат банкларининг кенг жалб этилаётгани ижобий самарасини кўрсатаётир.
Дунё тажрибасидан маълумки, ҳар қайси мамлакат ижтимоий ҳаётида аҳолининг бирламчи эҳтиёжи бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабини қондириш, бу борада энг тўғри, самарадор стратегик йўлни белгилаб олиш халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди. Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳар -ҳокимлиги ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018