2016 йил 15 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йилнинг 15 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ижтимоий соҳани тараққий топтириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини янада юксалтириш билан боғлиқ масалалар бундан буён ҳам диққат-эътиборда бўлишини алоҳида таъкидлаган эди.
Кеча Тошкент шаҳрида “Green Forum — 2016” илмий-техникавий форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, юртимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашди.
Нишон туманидаги “Станок монтаж автоматика сервис” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари натижасида металлга ишлов бериш йўли билан турли ўлчамдаги мурватлар, мих ва бошқа эҳтиёт қисмлар ҳамда қурилиш материаллари тайёрлашга киришилди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинган ушбу тадбир истеъдодларни кашф этаётганлиги билан аҳамиятлидир. Қолаверса, бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлаш ҳамда уларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топтиришдир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018