Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, парламентнинг давлат ҳокимияти тизимидаги ролини кучайтиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Сенаторлар ўз чиқишларида муҳокама қилинган масалалар, аввало, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга ҳамда ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этишди. Буни уларнинг мухбиримиз билан бўлган суҳбатда айтган фикр-мулоҳазаларидан ҳам билиб олиш мумкин.
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч устунларидан бири ҳисобланади. Юртимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи, иш билан банд аҳолининг 77 фоизидан ортиғи мазкур соҳа ҳиссасига тўғри келаётгани бунинг яққол тасдиғидир.
Президентимиз ўз чиқишларидан бирида “…биз яшаётган XXI аср — интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса — бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар”, дея таъкидлаган эди.
Мамлакатимизда ёш авлодга замонавий билим бериш, уларнинг дунёқарашини бойитиш, маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар жараёнида фарзандларимизнинг китобга меҳрини кучайтириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан баҳраманд этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018