Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 21 январдаги Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда ушбу йирик анжуманни юқори савияда ўтказиш учун изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар йили кунлар илиб, табиат уйғона бошлаган пайтда дастурхонларимиз баҳор таомлари билан янада файзу баракага тўлади. Турли кўкатлардан, хусусан, исмалоқ, ялпиздан сомсаю чучвара тайёрланади. Момоларимиз “Шу кунларга етказганига шукр”, дея сумалак пишираётган келинлар, ёшларга бош-қош бўлишади. Сочларига толбаргак тақиб олган қизалоқларнинг қувончини айтмайсизми?!
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида тарихимизни пухта ўрганиш, бой маънавий мероси, ёрқин фаолияти билан жаҳон узра ном қозонган буюк аждодларимиз хотирасини эъзозлаш мақсадида кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Амир Темур шахси, унинг халқимиз, Ватанимиз олдидаги хизматлари юксак қадр топди.
Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригини барчамиз, айниқса, биз, аёллар ғурур ва ифтихор билан тингладик. Бинобарин, унда қайд этилганидек, Ватанимиз мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб юртимизда оила, оналик ҳамда болаликни ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда нуфузини кучайтириш каби муҳим вазифалар давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу соҳада амалга оширилаётган ишлар бугунги кунда жаҳон миқёсида ҳавас билан тан олинмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018