Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 30 Март 2016
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 30 март куни Германия Федератив Республикаси федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилоятида ташқи бозор учун харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кўпайтириш, уларнинг рақобатдошлигини ошириш, экспортчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Натижада 2015 йилда қарийб 20 миллион АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорт қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 март куни Оқсаройда Германия Федератив Республикаси федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайерни қабул қилди.
Қоровулбозор туманидаги “Наргиз Баҳор” масъулияти чекланган жамиятида янги турдаги уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш йўлга қўйилди. Натижада бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ўн еттитага етди.
саноат тармоқларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда
Инсон бахтли яшашга интилади. Жамиятда тинчлик-фаровонлик ҳукм сурса, айниқса, одамлар иқболи учун ҳамма шароит яратиб берилган бўлса, ушбу эзгу мақсад, албатта, рўёбга чиқади. Юртимизда ана шу омилларнинг барчаси мужассам. Ҳалол меҳнат қилиб, рўшноликка эришаман, деган киши учун имкониятлар етарли.
Ангор туманидаги “Толлошқон инвест” хусусий корхонаси томонидан йилига 2 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилди.
Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинчлиги ва фароғати ёшларнинг яхши тарбиясига асосланади. Шу маънода, Президентимиз раҳнамолигида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласига устувор вазифа сифатида қараб келинаётгани бежиз эмас. Зеро, халқимиз Ватанимизнинг юксак тараққиётини, унинг порлоқ истиқболини суюкли фарзандларимиз қиёфасида, баркамол ёш авлод тимсолида, уларнинг яратувчанлик кучида кўради.
Урганч шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари -сайловининг очиқ ҳамда ошкоралигини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва ролига бағишланган ҳудудий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳридаги “Барака текс” хорижий корхонаси вилоятдаги йирик экспортчи субъектлардан бири ҳисобланади. Бинобарин, бу ерда пахта толасидан тайёрланаётган калава ипнинг барчаси хитойлик ҳамкорларга етказиб берилмоқда.