Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари Ҳиндистон истеъмолчилар ассоциацияси таклифига биноан ушбу мамлакатнинг Тамил-Наду штатидаги Ченнай шаҳрида бўлди. Сафар доирасида икки ташкилот ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмиталари томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши билан биргаликда ўтказилган тадбирда мазкур ҳудудда эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси ҳамда ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Деҳқонобод туманида доривор гиёҳ — каврак ўсимлиги ширасини қадоқлаш ҳамда уни экспорт қилиш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тоғларда ўсадиган ушбу ўсимлик смоласи тиббиётда томир тортишиши, шамоллашнинг турли кўринишлари, асаб ва бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Шу боис бугунги кунда фармацевтика саноатида унга талаб ортиб бормоқда.
Деҳқонобод туманида яқинда фаолият бошлаган “Natural Assoefetida” қўшма корхонаси уни етиштириб, саноат усулида қайта ишлайдиган вилоятдаги дастлабки корхона ҳисобланади. Эътиборлиси, бу ерда каврак шираси 10 килограммдан 25 килограммгача бўлган идишларда қадоқланиб, хорижий мамлакатлардаги -буюртмачиларга жўнатилаётир.
Ўтган йили чет эллик ҳамкорларга 40 минг АҚШ долларилик маҳсулот етказиб берилган бўлса, жорий йилда экспорт ҳажмини янада кўпайтириш режалаштирилган.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Соғлом, билимли, дунёқараши кенг, ўз фикри ҳамда нуқтаи назарига эга, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишга интиладиган ёшларни вояга етказиш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Шу боис истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ таълим тизими, унинг узвий қисми бўлган спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Зеро, соғлом авлодни тарбиялаш — буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир.
Бухорода вилоят болалар мусиқа ва санъат мактаблари хор жамоаларининг фестивали ўтказилди.
Миллий мусиқа санъатимиз ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли композитор Мутал Бурҳонов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб вилоят ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган ушбу тадбир ёш истеъдод соҳибларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.
Фестиваль репертуари Ватан ҳақидаги қўшиқлардан иборат бўлди. Якунда Бухоро шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби хор жамоаси бош совринни қўлга киритди.
ўолиб ҳамда совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ.
Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида “Ўзбекистон — бағрикенг диёр” шиори остида фотокўргазма уюштирилди.
Унда фотосанъати усталарининг мамлакатимизда амалга оширилган кенг миқёсли янгиланишлар, бой тарихимиз, миллий қадриятларимиз акс этган суратлари намойиш қилинди.
Кўргазма уч бўлимдан иборат бўлди. Чунончи, биринчи бўлимда республикамизнинг турли ҳудудларидаги бунёдкорлик жараёни ўз ифодасини топди. Кейинги бўлимларда эса спортчиларимизнинг халқаро ареналардаги улкан ғалабалари, юртимиздаги муҳташам спорт иншоотлари, муқаддас қадамжоларда олиб борилган таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари тасвирланган.
Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018