Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 мартдаги қарори билан тасдиқланган 2016 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир Тадбирлар режаси ижроси доирасида маҳаллий ОАВ вакиллари учун ҳудудий ўқув-семинарлар уюштирилмоқда.
Истиқлол йилларида халқимиз қўлга киритган улкан ютуқлардан бири миллий-маънавий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган беқиёс ишлардир. Мазкур жараёнда улуғ бобомиз Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар билан боғлиқ тарихий ҳақиқатни кенг тарғиб этиш устувор вазифалардан саналади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандларининг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз. Ёш саёҳатчилар Самарқанднинг тарихий обидалари — Бибихоним, Шоҳи Зинда, Амир Темур мақбаралари, Регистон мажмуаси каби қадамжолардан катта таассуротлар билан қайтишди.
Аббос ЭРГАШЕВ.
БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Наврўзга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, дипломатия корпуси, халқаро ташкилотлар ҳамда АҚШ жамоатчилиги ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун байрам мурожаатини маросим меҳмонлари ҳамда делегациялар эътиборига ҳавола этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018