Наврўз — қадимий ҳамда бетакрор байрам. У халқимиз бадиий тафаккурининг маҳсули бўлган халқ оғзаки ижодининг деярли барча жанрини ўзида мужассам этган. Мазкур айёмда ўтказиладиган урф-одатлар ва халқ ўйинлари эса маданиятимиз ҳамда маънавиятимизнинг нақадар юксаклигидан дарак беради.
Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ташкилотлар, муҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилаётир.
Жумладан, Республика “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази ташаббуси билан уюштирилган сайилга пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ота-оналар таклиф қилинди. Унда ёш ҳунармандлар ва рассомлар ўз ижодий ишларини, спортчилар эса кўргазмали чиқишларини намойиш этган бўлса, доирачилар тўгараги аъзоларининг шўх куйлари барчани даврага чорлади.
Шунингдек, тадбир доирасида миллий таомлар танлови ҳамда либослар намойиши ўтказилди.
— Мақсадимиз, ёшлар ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни қарор топтириш, — дейди -тўгарак раҳбари Нилуфар Бойматова. — Бундай тадбирлар уларнинг миллий анъаналаримизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбияланишларида муҳим аҳамиятга эга.
Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари яқинда Францияда бўлиб қайтди. Сафар давомида мамлакатимиз делегацияси Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасида ўтказилган “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари: Ўзбекистон ва Франция тажрибаси” мавзуидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 11 февраль куни Оқсаройда бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш, сузиш ҳавзаларида қулай шароит яратиш, бунинг учун хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллигини ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018