Жалб этилаётган инвестициялар натижасида вилоятда кўплаб истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Жумладан, Денов туманидаги “Сурхон Улуғбек Шарофуддинов” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган лок, шпатлёвка ва эмаль бўёқлари тайёрлашга мўлжалланган лойиҳа ана шулардан биридир. Шу пайтгача бундай -маҳсулотлар воҳага қўшни вилоятлардан келтириларди.
Боёвут туманининг “Ифтихор” маҳалласида саксон ёшли Тиловберди Худойбердиев истиқомат қилади. Отахоннинг соғлиғидан мазкур ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти шифокорлари мунтазам хабар олиб туришади. Бундай эътибордан бошқа нуронийлар қатори у кишининг ҳам кўнгли тоғдек кўтарилади.
Ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жалб қилиш барқарор фаолият кафолатидир. Шу боис мамлакатимизда саноат корхоналарига инновацион ишланмалар татбиқ этилаяпти. Натижада катта миқдорда табиий ресурслар тежалиши баробарида, иқтисодий самарадорликка ҳам эришилмоқда. Айниқса, ёқилғи-энергетика тизимига -инновациялар изчил жорий қилинганини айтиб ўтиш жоиз.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида “Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган фаолиятини ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018