Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 17 Март 2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан Бухорода “Ҳудудий инновацион тизим модели” мавзуида семинар ташкил қилинди.
Мамлакатимизда тадбиркорликка қўл уриб, иқтисодиётимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармонлар сони тобора кўпаймоқда.
Фасллар ичида баҳорнинг ўзгача таровати бор. Боғу роғлар, далаю дашт ҳамда хиёбонларнинг ажиб гўзаллигидан дил яйрайди. Атрофдаги турфа гиёҳлар, гулларнинг ифори димоғни қитиқлаб, кишига хушкайфият улашади. Айниқса, истиқлолимиз туфайли мамлакатимизнинг барча ҳудудида юз бераётган беқиёс ўзгариш ва янгиланишлар фасли навбаҳорга ҳамоҳанг тарзда ўзига хос жозиба касб этмоқда.
ўаллаорол туманидаги “Nargiza teks” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бошлаганига эндигина бир йил бўлди. Лекин шу қисқа вақт мобайнида корхонада тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари сифатлилиги боис ўз харидорини топиб улгурди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги ўтказилмоқда.
Қарши санъат коллежида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон — бағрикенг диёр” номли фотокўргазма очилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида ташкилотнинг олти расмий тилида Ўзбекистон Республикасининг халқаро тизимлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги ахборот материали БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари бошланишига ҳам тўрт ойдан кўпроқ вақт қолди. Айни пайтда халқаро спорт жамоатчилигини соҳага доир бўлмаган яна бир жиҳат қизиқтираяпти. У мезбон давлатдаги эпидемиологик вазиятдир.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ўтказилган “Инновацион ғоялар” кўрик-танловида ёш тадқиқотчи Нажибулла Қалиев тураржойларни иситишда фойдаланиладиган қурилмасини намойиш қилди. Унинг ўзига хослиги шундаки, 1 кубометр табиий газ ҳисобига анъанавий усулга нисбатан олти баравар зиёд самарадорликка эришиш имконини беради. Ўз навбатида, ёнилғи тежалади.
“Резаксой сув қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари “КА-3” каналининг Гулистон шаҳридан оқиб ўтувчи 2,5 километрлик қисмини бетонлаштириш ишларини ниҳоясига етказишди.