Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида алоҳида қайд этилганидек, ўтган йили иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатлари ва унинг макроиқтисодий мутаносиблиги таъминланди.
“Бухородонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида маҳсулот таннархи 12 фоиз арзонлаштирилди. Бу корхонада модернизациялаш тадбирлари муваффақиятли амалга оширилгани билан боғлиқдир.
Салкам 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиб, хориждан замонавий тегирмон келтирилди. Янги технологик линия компьютерлар орқали бошқарилади. Ишлаш учун қулай ва тежамкор. Масалан, аввалги 11 элак ўрнига энергия тежовчи 3 та ускуна ўрнатилди. Натижада ишлаб чиқариш сарф-харажатлари сезиларли даражада камайди, маҳсулот сифати эса янада яхшиланди, унинг тури кўпайди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қизларимизнинг жисмоний ва маънавий камолотида бадиий гимнастиканинг аҳамияти беқиёс. Зеро, спортнинг ушбу нафис тури уларнинг соғлом бўлиб улғайишига, иродасини мустаҳкамлашга ёрдам беради, олдига қўйган мақсади сари дадил интилишга ўргатади. Дунёвий билимларга бўлган қизиқишини ошириб, маънавий оламини бойитади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018