Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда 2017 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шу жумладан, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури лойиҳалари муҳокама этилди.
Энергетика иқтисодиётнинг изчил ҳаракатини таъминлайди. Бинобарин, фаолияти электр энергияси билан чамбарчас боғлиқ бўлмаган бирор-бир соҳа йўқ. Шу боис мамлакатимизда аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз равишда электр қувватини етказишга бирламчи эътибор қаратилаяпти. Жумладан, янги электр станциялари барпо этиш баробарида, мавжудлари модернизация қилинмоқда.
Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи Ҳикоят Раҳимқулованинг ўғли 1-гуруҳ ногирони бўлиб, хасталикдан азоб чекади. Шифокорлардан фарзандини Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб даволаш мумкинлигини билгач, харажатлар учун керак бўладиган хорижий валютани банкдан олиш ҳаракатига тушди. Ёрдам сўраб қилган мурожаатига «Асака» акциядорлик тижорат банки Тошкент вилояти филиали томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Чирчиқ шаҳрида пойтахт вилоятининг ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаси давом этмоқда. Мазкур тадбир шу йилнинг 8 — 10 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” мажмуида бўлиб ўтадиган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси доирасида уюштирилган. Унда 70 дан зиёд фермер хўжаликлари, 25 та қайта ишлаш корхонаси ўзларининг 200 турдан ортиқ маҳсулотлари билан қатнашмоқда.
Юртимиздаги кўҳна обидалар, муқаддас қадамжолар, замонавий иншооту масканлар ҳар биримизда, қолаверса, хорижлик меҳмонларда ҳам ҳайрат ва ҳавас уйғотади. Улкан янгиланишлар, асрларга татигулик ишлар салмоғи шунчалик кўпки, таърифу таснифига сўз етмайди. Хусусан, Қашқадарё вилояти марказида ҳам кейинги йилларда кенг бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Бир пайтлар тош-бетонлардан иборат бўлган ушбу кент гулзорларга бурканди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018