Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ бошқа соҳалар қаторида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинаяпти. Бу эса жамиятда суд ҳокимиятининг обрўси ошиб боришида ҳамда қонунийликни таъминлашда унинг роли янада мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси қизғин давом этмоқда. Хусусан, унинг иккинчи иш кунида ҳам бир қатор учрашув, семинарлар, тақдимот маросимлари ўтказилди. Саноат тармоқларидаги янгиликлар, корхоналарда тайёрланаётган -маҳсулотлар барчада катта қизиқиш уйғотаяпти.
Биринчи Президентимиз томонидан машҳур беш тамойил асосида белгилаб берилган тараққиётнинг “ўзбек модели”га мувофиқ, мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгалламоқда. Фуқароларнинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича 158 та давлатда ўтказилган тадқиқот асосида тузилган “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида Ўзбекистон 44-ўринни олгани шундан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 39 кун қолди. Ушбу муҳим сайловолди даври фуқароларнинг юксак ижтимоий-сиёсий фаоллигини намойиш қилмоқда. Бу аҳолининг мамлакатимиз ҳаётидаги мазкур сиёсий тадбирга тайёргарлик ишларида иштирок этишида, сиёсий партиялар фаолиятида, кенг тарғибот тадбирларида ўз ифодасини топаётир.
Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасида мамлакатимизнинг замонавий ривожланишига бағишланган брифинг ўтказилди. Жон Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё-Кавказ институти билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Американинг расмий, эксперт, академик ва ишбилармон доиралари вакиллари ҳозир бўлди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев асосий маъруза билан қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018