Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 14 октябрь куни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига бағишланган брифинг ўтказди.
Мамлакатимизда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, бу жараёнда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, хусусий мулкни, тадбиркорлик, кичик бизнес субъектлари манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кўплаб имтиёз ва кафолатлар яратиб берилмоқда.
Конституциямизда инсон ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган. Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, юртимизда фуқаролар манфаатларини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига доимий эътибор қаратилаётир.
Куни кеча бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида жорий йилнинг тўққиз ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокама қилиниб, 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Унда қайд этилганидек, глобал иқтисодиётнинг ривожланиши тобора секинлашиб бораётгани ва жаҳон бозорларидаги ноқулай шарт-шароитларга қарамай, Ўзбекистонда макроиқтисодий мувозанат ва иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари сақланиб қолмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018