Амир Темур куч-қудрат адолат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда мужассам эканини англаб-англатиб яшаган. Соҳибқироннинг давлат муҳрида битилган “Куч — адолатда” ҳикмати ҳақиқатпарварлик ва ростлик инсон кучига куч қўшиши, ўз навбатида, кучли шахс ҳамиша ҳақгўй бўлишини англатади. Ислом Каримов ишлаб чиққан тараққиётнинг “ўзбек модели” — машҳур беш тамойилнинг бири ҳам айнан қонун устуворлиги эди. Биринчи Президентимиз бутун фаолияти давомида эркин, адолатли ва фаровон ҳаёт қуриш, жамиятимизда қонун устуворлигини, тартиб-интизомни, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлида курашди.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда. Замонавий демократиянинг асоси бўлган очиқ ҳамда эркин сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш, бунинг учун барча зарур шароитларни яратиш мазкур жараёнда катта аҳамият касб этаяпти.
Истиқлол йилларида юртимизда тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш, пахта хом ашёсини ўзимизда чуқур қайта ишлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, соҳага ихтисослаштирилган замонавий корхоналар сони тобора кўпайиб, заминимизда етиштирилаётган пахта толасининг қарийб ярми улар томонидан қайта ишланаётир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кенг жамоатчилик вакиллари томонидан катта мамнуният ҳамда миннатдорлик билан кутиб олинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018