Ўзбекистон ўз миллий модели асосида тараққиётнинг юксак чўққиларини забт этиб, улкан бунёдкорлик ишлари, модернизациялаш жараёнлари орқали асрларга татигулик ютуқларни қўлга киритмоқда. Пировардида юртимиз кун сайин равнақ топиб, аҳоли турмуш фаровонлиги тобора ошиб бораётир.
Тинч ва осойишта юртда, яхши ният, эзгу амаллар оғушида яшашга нима етсин?! Бахтимиз шундаки, биз ана шундай хотиржамлик ҳукмрон мамлакатда яшаймиз. Буни ҳар биримиз теран англамоғимиз, қадрламоғимиз лозим. Зеро, осудалик бор жойда ҳар соҳада тараққиёт ва ривожланиш бўлади.
Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан транспорт-коммуникация соҳасини ривожлантиришга устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилгани бугун ўзининг юксак самараларини бермоқда. Негаки йўл-транспорт инфратузилмаси замон талаблари даражасида ривожланаётгани иқтисодиётимиз тараққиётида тобора ҳал қилувчи аҳамият касб этаяпти. Бунда Президентимизнинг соҳа истиқболига қаратилган қатор Фармон ва қарорлари дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан Ўзбекистон ёшларининг ҳаётий қадриятлари, ахлоқи, маданиятига оид социологик сўров ўтказилди. Сўров давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилди.
Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг эртанги куни бугун вояга етаётган авлод тақдири билан узвий боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан айтганда, мамлакатимизда ўтган давр мобайнида таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, ўғил-қизларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда билим олишини, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб улғайишини таъминлаш, қобилият ҳамда иқтидорини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018