Бугун юртимиз таълим тизимида эришилаётган улкан муваффақиятлар, ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган мутахассислар, профессор-ўқитувчиларнинг рағбатлантириб борилиши, олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни вояга етказиш, уларга пухта билим беришга қаратилгани билан, айниқса, аҳамиятлидир.
Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар тинчлигини ҳимоя қилиш бўйича самарали тизим яратилган. Унинг муҳим бўғини бўлган ички ишлар идоралари жамиятимиздаги барқарорликни, осойишта ҳаётимизни асрашда салмоқли улуш қўшмоқда.
Иқтисодиётимиз ривожида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қанчалик муҳим аҳамият касб этаётгани барчамизга яхши аён. Жумладан, юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратилганини биргина жорий йилнинг дастлабки чорагида ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 10,2 фоиз кўп, яъни 8 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилганидан ҳам англаш қийин эмас.
Қибрай туманидаги “Салар Нуриддинов Фахриддин” фермер хўжалигида хориж технологияси асосида етиштирилган полиз ва сабзавот ниҳоллари деҳқонлар орасида “иммунитетли кўчатлар” деган ном чиқарган. Сабаби, уларнинг ҳар бири етилиш жараёнида анъанавий касалликларга қарши ўзига хос усулда “эмланади”.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018