Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 2015 йилнинг 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. 1992 йил 2 мартдан, яъни мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлган кундан эътиборан ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан самарали ва кўп қиррали ҳамкорлик бошланган эди.
Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо давлатларни уларнинг очарчиликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлари учун мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришган ва жорий йилда мукофотланган 14 мамлакатдан бири бўлди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2014 йил ва 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди.
Истиқлол туфайли миллий маданиятимиз ва санъатимизни дунёга кўрсатиш, тарғиб қилиш имконияти туғилди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан 1997 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, азалий анъаналарни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, ёш авлод қалбида санъатга меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, гўзалликни, чин инсоний қадриятларни тараннум этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимиз тармоқларида жадал ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Бунда кўплаб янги корхоналар ишга туширилиб, мавжудлари техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилинаётгани, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018