Тинчлик — энг улуғ неъмат. Унинг қадрини орамизда умргузаронлик қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний отахону онахонларимиз, айниқса, кўпроқ билишади, ҳис қилишади. Негаки, бугунги фаровон ҳаётимиз, осойишта кунларимизга эришишда уларнинг муносиб хизмати ва ҳиссаси бор. Шу боис Президентимиз таъкидлаганидек, барчамиз улар олдида умрбод қарздормиз. Биз бу фидойи инсонларни янада кўпроқ қадрлашимиз, уларга нафақат байрам кунларида, балки ҳар куни, ҳар соатда ҳурмат-эҳтиром кўрсатишимиз зарур.
Истиқлол йилларида кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бевосита Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар йили юртимизда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланаётгани, отахон ва онахонларимиз ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани бунинг ҳаётий ифодасидир.
— Тинчликни доимо қадрлаш, эъзозлаш керак, — дейди Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдужалил ота Абдужабборов. — Бугунги ўғил-қизларнинг бахтиёрлигини кўриб, ҳавас қиламиз. Чунки бизнинг ёшлигимиз оғир даврларда ўтди. Шунинг учун ҳам болаларимга “Истиқлолнинг, фаровон кунларнинг қадрига етинглар, Ватанимизга муносиб бўлинглар”, дея бот-бот тушунтираман.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018