Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2015 йил 8 май куни Москва шаҳрига ташриф буюрди ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Хитой халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгаши Умумхитой қўмитаси раисининг ўринбосари, Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой дўстлик жамияти фахрий раиси Чэнь Юань раҳбарлигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бухоро ва Навоий шаҳарларида ана шу номда ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилаётган анъанавий “Юксак маънавиятли авлод” фестивали юртимиз ёшларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган ушбу тадбирнинг Бухоро вилояти босқичи фикримизни яна бир карра тасдиқлади.
Анвар ота Шомақсудов — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, устоз журналист. У киши узоқ йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишлаган. Отахон тинчлик, фаровонлик, осойишталикнинг қадри баланд эканлигини ёшлигининг қаймоқ даврида янада теранроқ англаган эмасми, дарсларда ҳам ҳар икки гапининг бирида тинчликнинг бебаҳо неъматлиги ҳақида тўлқинланиб гапирарди. Талабаларни мудом сергакликка, осуда ҳаётнинг қадрига етишга чақирарди.
Пойтахтимиз марказида жойлашган Хотира майдони ҳамиша одамлар билан гавжум. Айниқса, Хотира ва Қадрлаш куни арафасида бу ерга ташриф буюрувчилар сафи янада кенгаяди. Улар Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, шу орқали Иккинчи жаҳон урушида жонфидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатишади.
Президентимизнинг 2015 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар, чунончи, қонунлар жойларда қандай ишлаётгани устидан депутатлик назорати ўрнатиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиялар гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш ҳамда барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига таъсирини ошириш каби чора-тадбирлар маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида дастуриламал бўлмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018