Мамлакат тараққиётида малакали кадрларнинг ўрни беқиёс. Шу боис истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва кўрсатмаси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида соҳага алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хусусан, бири-биридан кўркам, замонавий таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Тошкент шаҳрида 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтган “Фуқароларнинг муносиб меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашда касаба уюшмаларининг роли: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуига бағишланган халқаро конференция хорижий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари ўртасида катта қизиқиш уйғотгани баробарида, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2015 йил 8 май куни Москва шаҳрига ташриф буюради ва Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Fалабанинг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.
Қарши шаҳрида Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 290 га яқин саноат корхоналари ҳамда кичик бизнес субъектлари вакиллари 300 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини намойиш қилдилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018