Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 07 Май 2015
Тўрақўрғон туманилик ҳунарманд Моҳира Акбарова ўз сингиллари билан бирга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди. Улар миллий мато — адрасдан келин либослари ва уй-рўзғор буюмлари тикиш билан шуғулланмоқда.
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали олимлари “Лемна минор” ўсимлигини ўстириш орқали сизот сувларида тузланиш миқдорини камайтириш таклифини ўртага ташладилар.
Жиззахлик соҳибкорлар Франциянинг “SNF FIoerger” компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда қир-адир ва лалмикор ерларда боғдорчиликни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Касаба-тур” веломарафони аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.