Бугун миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишида кичик бизнеснинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Мазкур тармоқ равнақига қаратилган ислоҳотлар туфайли юртимизда ишбилармонларнинг эмин-эркин фаолият юритиши учун кенг йўл очилиб, кафолатланган имтиёзлар тизими жорий этилди.
Қарияларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар аҳволидан хабар олиш, ногирон кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан ҳисобланади. Бу борадаги эзгу ишлар, айниқса, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида янада кенг қамровда давом эттирилаяпти. Натижада минглаб отахон ва онахонларимиз ижтимоий муҳофазага олиниб, уларнинг саломатлиги мустаҳкамланаяпти.
“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан давлат идоралари, корпоратив мижозлар ҳамда аҳолига халқаро интернет тармоғига тезкор уланиш имконини берувчи янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтаяпти.
Андижон шаҳрида “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлаш — Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилди.
Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш йўналишларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Нукус шаҳрида VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда банк тизимини янада ривожлантириш мақсадида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида пул муомаласини ислоҳ қилиш, тўлов тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, пул муомаласи банк тизимининг бамисоли қон томири бўлиб, ҳисоб-китобларнинг нақд ва нақдсиз шакли эса иқтисодиёт тармоқларининг мўътадил фаолият юритишида жуда муҳим восита ҳисобланади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018