Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда қайд этилганидек, Президентимиз Ислом Каримов томонидан парламент палаталарининг шу йил 23 январь куни бўлиб ўтган мажлисида уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Тошкент шаҳрида 2015 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси очилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг барча жабҳасида бўлгани каби маданий соҳада ҳам туб бурилиш ясади. Жумладан, миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш, бой меросимизни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратила бошланди.
Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти ва саломатлиги энг олий қадрият даражасига кўтарилган. Бинобарин, истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб эл соғлиғини асраб-авайлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, энг сўнгги талабларга жавоб берадиган тиббиёт инфратузилмасини шакллантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018