Бугунги кунда юртимизнинг қайси гўшасига борманг, улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига гувоҳ бўласиз. Қурувчиларимизнинг фидойи меҳнати туфайли қад ростлаётган иншоотлар эса шаҳару қишлоқларимиз кўркига кўрк бағишлаш баробарида, халқимизнинг турмушини янада фаровонлаштиришга хизмат қилаяпти.
Инсоннинг энг олий, муқаддас ҳуқуқларидан бири тинч-осойишта ҳаёт кечиришдир. Мустақиллик йилларида фуқароларимизнинг ушбу ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ҳамда бағрикенглик мустаҳкам қарор топди.
Президентимиз Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбат чоғида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, инсон манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари ҳақида алоҳида сўз юритди. Бу фикр-мулоҳозалар кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Таҳририятимизга юртдошларимиз номидан келаётган дил сўзларини ўқиб, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Аждодлар хотирасини ёд этиш, Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ота-боболаримиз матонатини ёш авлод онгу шуурига теран сингдириш эзгу ишларимиздан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 1999 йилдан буён умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинаётган 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни урушдан қайтмаганларни эслаш, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган фахрийларни эъзозлашга имкон яратди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018