Ҳар бир ҳудуд тараққиётига баҳо берилганда, аввало, унинг иқтисодиёти алоҳида тилга олинади. Чунки мазкур соҳа салоҳияти юқори бўлган жойда фаровонлик бўлади. Шу маънода, истиқлол йилларида Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиётнинг барча тармоғи жадал равнақ топиб, янги иш ўринлари вужудга келаётгани, одамлар турмуш даражаси тобора яхшиланиб бораётгани қувонарлидир.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 15-16 май кунлари бўлиб ўтадиган иккинчи ялпи мажлисига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, парламент юқори палатаси йиғилиши кун тартибига киритилиши кутилаётган масалалар, қонунлар тегишли қўмиталарда соҳа мутахассислари, экспертлар, олимлар ҳамда амалиётчилар иштирокида дастлабки тарзда кўриб чиқилаяпти.
Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва хотиржам яшашни таъминлашда мулк суғуртасининг аҳамияти катта. Зеро, суғуртанинг мазкур тури жисмоний ҳамда юридик шахслар мол-мулкига табиий ва бошқа салбий ҳодисалар оқибатида шикаст етказилган тақдирда, уларнинг манфаатларини ҳимоялашга қаратилгандир. Шу боис мамлакатимиз суғурта хизматлари бозорида ушбу йўналишни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Буюк Британияда ялпи ички маҳсулот ҳажми атиги 0,3 фоиз ўсди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида. Бу 2014 йилнинг сўнгги уч ойидаги кўрсаткичдан икки баробар кам. Қолаверса, ушбу натижа 2012 йилдан бери мамлакат иқтисодиётида қайд этилган энг паст ўсиш суръати ҳисобланади. Экспертларнинг изоҳлашича, мазкур ҳолат хизматлар кўрсатиш ва қурилиш соҳасидаги фаолликнинг сусайгани билан боғлиқ.
Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицейда ташкил этилган “Тинчлик” дарсига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларидан бир гуруҳи таклиф қилинди. Унда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳнамолигида кекса авлод вакилларига юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганини алоҳида эътироф этдилар. Мулоқот чоғида нуронийлар ёшларга ўзларининг ўтмиш хотираларини сўзлаб бердилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018