Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 22 Декабрь 2015
Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келиб, илм-фан, ишлаб чиқариш соҳалари ҳамда бошқарув идоралари фаолиятини ривожлантиришнинг самарали воситасига айланди. Айниқса, унинг ёшлар интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс.
Давлат божхона қўмитаси томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижроси бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўтган йили Нукус шаҳрида 1 миллиард 920 миллион сўмлик сармоя ҳисобига фаолият бошлаган “Vaxtel Bexruz non” масъулияти чекланган жамияти қисқа муддатда нафақат маҳсулотлар турини, балки иш ўринлари сонини ҳам кўпайтиришга эришди.
Болалар — келажагимиз. Бугун кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик навқирон авлоднинг баркамол улғайишида муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Яқинда Япония пойтахтининг марказий “Shibakoen” хиёбонида “Tokyo International Festival” халқаро анжумани ўтказилди. Ушбу фестиваль доирасида ташкил этилган Ўзбекистон тақдимотида Токио ва Минато шаҳарлари маъмуриятлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Кунчиқар мамлакатнинг маданият арбоблари ҳозир бўлди.
Юртдошларимиз бугун йилнинг энг узун тунини кутиб оладилар: тун узунлиги 14 соату 48 дақиқани ташкил этади. Бу қуёш тоғ эчкиси буржига оғиб, ҳижрий-шамсий йил тақвими ҳисобига кўра, жадий ойи кирганидан далолатдир.
Чуст тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқхона бўлими яқин вақтга қадар марказий шифохона биносида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Малайзияда таэквондо (ITF) бўйича ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этди.