Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 17 Декабрь 2015
Пойтахтимизда “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси” танлови республика босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Қўқон шаҳрида “Қўқон дарвозаси” авто шоҳбекати бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада Фурқат, Бешариқ ҳамда Ўзбекистон туманларидан мазкур қадимий кентга қатновчи йўловчилар учун қулайлик яратилди.
“Royal Dutch Shell” (Нидерландия — Буюк Британия) нефть-газ компанияси “туманли Альбион”даги соҳадоши “BG-Group” билан бирлашганидан сўнг 2800 та иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Сирдарё вилояти марказидаги “Гулистон мотор” масъулияти чекланган жамияти бундан бир неча йил аввал қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш йўналишида фаолият бошлаган эди.
Пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида “Кексалар — эъзозда” деб номланган концерт дастури намойиш этилди. Шу муносабат билан бу ерга отахону онахонлар, маданият ва санъат намояндалари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар таклиф қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги байрами арафасида Қибрай туманидаги Дўрмон қишлоғи аҳолиси учун туҳфа ҳозирланди. Яъни ҳудудда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.