Истиқлол йилларида амалга оширилган улкан янгиланишлар туфайли пойтахтимиз — Тошкент йирик мегаполисга айланди. Ер юзида шаҳарлар кўп. Кўрки ва таровати, латофати, файзи ҳамда жозибаси билан ном қозонган азим Тошкент, шубҳасиз, дунё узра машҳур ва бетакрор шаҳарлар қаторида туради. Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида пойтахтимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли у гўзал қиёфа касб этди. Муҳташам бинолар, равон ва кенг кўчалар, кўприклар, обод маҳаллалар, жозибали фавворалар, улкан савдо иншоотлари пойтахтимиз чиройига янада чирой қўшди.
Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида иккала палата фаолиятида моҳияти жиҳатидан муҳим ҳисобланган йўналишлар, хусусан, қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолияти сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Қонун лойиҳаларининг муҳокамаси чоғида уларни хорижий ҳуқуқий амалиёт билан ҳар томонлама чуқур қиёсий таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасини чуқур мушоҳада қилиб, унда белгиланган устувор вазифаларни истиқболга мўлжалланган режаларимизда белгилаб олаяпмиз. Зеро, бугунги давр, Президентимиз таъкидлаганидек, парламентда олиб борилаётган таҳлилий ишлар самарадорлигини, депутатларнинг тайёргарлик, хабардорлик ва малака даражасини, бошқача айтганда, профессионал савиясини сезиларли равишда оширишни тақозо этади.
Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Биз танлаган ва машҳур беш тамойилга асосланган тараққиёт моделининг нақадар ҳаққоний ва самарали экани биз қураётган янги демократик тизимда, иқтисодиётимиз ривожланишининг барқарор, барчани ҳайратда қолдираётган суръатларида, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ортиб бораётганида ўзининг амалий тасдиғини топмоқда”, деб алоҳида таъкидлади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018