Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 11 Июнь 2014
Мамлакатимизга ташриф буюрган Литва Сейми раисининг биринчи ўринбосари Видас Гядвилас раҳбарлигидаги делегация аъзолари 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашди.
“Тахиатош иссиқлик электр станцияси” очиқ акциядорлик жамияти мамлакат Жануби-ғарбий минтақаси аҳолисини электр энергияси билан таъминлаб келаётганига ярим асрдан кўпроқ вақт бўлди.
“Андижонсувоқова” очиқ акциядорлик жамиятида оқова сувни тозалайдиган замонавий технология ўрнатилаяпти.
Навоий вилоятидаги саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутмоқда
Хабарингиз бор, Юртбошимиз ташаббуси билан пойтахтимизда ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференция юқори ташкилотчилик руҳида якунланди. Унда 40 та мамлакат ва 20 та халқаро ташкилотдан иштирок этган 200 нафардан зиёд меҳмонлар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида эришилаётган салмоқли ютуқлардан олган таассуротларини мухбирларимиз билан ўртоқлашди.
Пойтахтимизда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фанлар йўналишлари бўйича республика олимпиадаси якунланди.
Бонн шаҳрида анъанавий “Дунё халқлари маданияти фестивали” бўлиб ўтди. Унда Германияда фаолият кўрсатаётган 100 дан зиёд дўстлик уюшмалари ва иттифоқлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатия ваколатхоналари ҳамда миллий маданий марказлар иштирок этди.
“Бухоро” аэропорти халқаро “Аэропорт” ассоциациясининг анъанавий танловида ғолиблар қаторидан ўрин олди, яъни “Барқарор ривожланаётган аэропорт” номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби солиқ тизимида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, ушбу тизимда йўлдош алоқадан оптик толали алоқага ўтилгач, давлат солиқ инспекцияларида маълумотларни узатиш тезлиги 71 баробар ошди.
Адлия вазирлиги томонидан “Юксак ҳуқуқий тафаккур — демократик жамият тақозоси” мавзуида ўтказилган анжуманда “Адолат” нашриётида амалга оширилаётган ишлар, нашрларнинг мавзуси, чоп этиш ва тарқатиш сифати ҳамда истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.