Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Суббота, 14 Март 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Суббота, 14 Март 2015
Суббота, 14 Март 2015 10:35

Иқтидорли ёшлар учун имконият

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида “Куйла, ёшлигим!” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Унда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган 80 нафардан зиёд иқтидор эгалари ўзаро баҳслашди. Якунда иштирокчилардан саккиз нафари танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Хоразм вилоятининг Хонқа тумани, Сарапоён қишлоғида маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.
Икки қаватли ушбу иншоотни барпо этишда Илҳом Матёқубов раҳбарлик қилаётган “Шеробод сервис” хусусий корхонаси  жамоасининг ҳиссаси катта бўлди. Бунёдкорлик юмушлари, мусиқа асбоблари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларига 490 миллион 850 минг сўм  сарфланди.
Марказда доира, рубоб, аккордеон, ашула, рақс, бичиш-тикиш, компьютер сабоқлари тўгараклари ташкил этилган. Шунингдек, 500 ўринга мўлжалланган томоша зали ҳам қишлоқ аҳлига маданий хизмат кўрсатади.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Суббота, 14 Март 2015 10:34

Баҳор тароналари

Жиззахда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Баҳор тароналари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Миллий қадриятларимизни тараннум этиш, Наврўзга бағишланган халқ қўшиқлари, лапар ва ўланлар, замонавий ашулаларнинг моҳир ижрочиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган мазкур танловда икки юздан зиёд иштирокчилар қатнашди.
Фольклор, эстрада, ўлан ва лапар ижрочилиги бўйича барча йўналишларда умумжамоа ҳисобида Фориш тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Тоғ шалоласи” ансамбли биринчи ўринни эгаллади.


Аброр МЕЛИБОЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 2, барчаси 2