Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 07 Июль 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 07 Июль 2014
Понедельник, 07 Июль 2014 10:21

Бандлик кўрсаткичи яхшиланмоқда

Июнь ойида АҚШда ишсизлик даражаси 6,3 фоиздан 6,1 фоизга пасайди. Айни шундай кўрсаткич охирги бор 2008 йилнинг сентябрь ойида қайд этилган эди.

“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, мамлакатда бандлик даражаси кутилганидан ҳам кўра яхшироқ ҳолатга чиқиб бораяпти. Аграр секторни ҳисобга олмаганда, ўтган ойда 280 мингта янги иш ўрни яратилгани шундан далолат беради. Иш жойларининг асосий қисми хизмат кўрсатиш, қолаверса, молиявий-иқтисодий инқироз таъсиридан энг кўп зиён кўрган саноат ҳамда қурилиш соҳаларида ташкил этилгани эътиборга молик.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 07 Июль 2014 10:20

Ҳаммаси ҳисобга олинган

Жаҳонга машҳур “BMW” компанияси Мексикада ўз корхонасини барпо этиш учун 1 миллиард доллар маблағ йўналтирмоқчи.

Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси маълум қилди. Компания янги корхонани марказий штатлардан бири — Идальго ёки Сан-Луис-Потосида бунёд этади. Аввалроқ “Daimler” ва “Nissan” компаниялари ҳам ушбу мамлакатда ўз корхоналари фаолиятини йўлга қўйишни билдирганди. 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Мексикада ишчи кучининг кўплиги боис автомобиллар ишлаб чиқаришга унча катта маблағ талаб қилинмайди. Қолаверса, мазкур давлатдан АҚШ ва Канадага уловларни етказиш қимматга тушмайди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 07 Июль 2014 10:18

Тахмин қилинганидан кўп

Ирландия Марказий статистика бошқармаси маълумотларига қараганда, жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2,7 фоиз ошган.

Бу аввалроқ экспертлар тахмин қилганидан сезиларли даражада кўп. Шунингдек, мазкур даврда экспорт ҳажми 1,8 фоиз ўсган бўлиб, импорт 0,8 фоизни ташкил қилган.

Қайд этиш жоизки, Ирландия ўтган йилнинг декабрь ойида халқаро молиявий ёрдам кўрсатиш дастуридан чиққан эди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 07 Июль 2014 10:13

Келишувга эришди

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси билан Луис Суареснинг трансфери борасида келишувга эришди.

Каталонияликлар 27 ёшли ҳужумчи учун 90 миллион евро тўлашга рози бўлишган. Айтиш жоизки, бундан аввалроқ “Барселона” мутасаддилари Суаресни Алексис Санчес билан алмаштириб, қўшимчасига яна муайян миқдорда маблағ беришни режалаштиришган эди. Энди бунга ҳожат қолмади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 07 Июль 2014 09:57

Қадри улуғ, қиммати бебаҳо

Ёруғ оламга келган гўдакка она сути куч-қувват ва тириклик манбаи ҳисобланса, эзгулик қўшиғи — алла илк маънавий озуқа сифатида унинг жажжи вужудига ором бағишлайди. Тетапоя қадамларини ташлай бошлагач, эртаклару ўгитлар таъсирида илк тасаввурлари куртак ёзган болакай ҳарф танигач, китобдан ўз саволларига жавоб излайди. Айнан китоб одам ва одамийликни, борлиқ ҳамда унинг асосларини, яхши-ёмон, оқ-қорани танишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам китобнинг қадри улуғ, қиммати бебаҳо.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Пайариқ туманида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш ҳамда уларнинг бизнес-режаларини молиялаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Боғистон — Бўстонлиқ туманининг энг олис қишлоғи. Пском водийсидаги сўлим қишлоқ бағрида табиатнинг кўплаб  тилсимлари бор. Уларнинг энг ҳайратомузи бу ерда ўсадиган ажабтовур мевали дарахтлардир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Пойтахтимизда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг аҳоли саломатлиги муҳофазасидаги роли ҳамда аҳамияти мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда мамлакатимизда фаолият юритаётган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, илмий марказлар раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Понедельник, 07 Июль 2014 09:47

Олтин тупроқ марвариди

Она юртимизнинг саховати ҳақида қадимий эътироф бор. “Бу кўҳна тупроққа асони қадасангиз ҳам, кун келиб мева тугади”. Дарҳақиқат,  заминимизга томир отган ҳар қандай ўсимлик барқ уриб ривож топади. Дарахтлари кўкка бўй чўзиб, сархил мевалари дастурхонимизни безайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Сахифа 2, барчаси 2