Аҳолининг бандлик даражаси ҳамда меҳнат бозоридаги барқарорлик инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни баҳолаш мезонларидан ҳисобланиб, мазкур масала ҳамон кузатилаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Халқаро меҳнат ташкилотининг маълум қилишича, дунё бўйича ҳар йили биринчи марта меҳнат бозорига кираётган 40 миллион кишининг ва мавжуд 200 миллион ишсизнинг бандлигини таъминлаш учун яқин ўн йилликда 600 миллион иш ўрни яратиш вазифаси турибди.
Мамлакатимизда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” деб номланган махсус ҳафталик ўтказилмоқда. Унинг доирасида пойтахтимиздаги “Тошкентленд“ истироҳат боғида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги Меҳрибонлик уйлари, “SOS — Болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган хизматчиларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Пойтахтимизда 5 июнь — Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Экологик ҳафталик — 2015” лойиҳаси ўз ишини бошлади.
АҚШ ҳукумати миллий иқтисодиёти ривожига оид прогнозларини пасайтирди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида. Масалан, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажми 0,7 фоиз қисқарди. Изоҳланишича, мамлакатда кузатилган кучли қор бўронлари, ғарбий соҳиллардаги портларда уюштирилган иш ташлашлар ва яна бир қанча омиллар саноат ҳамда савдо соҳаларига салбий таъсир кўрсатди. Бу, албатта, йиллик иқтисодий натижаларда ҳам ўз ифодасини топмай қолмайди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018