Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 02 Апрель 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 02 Апрель 2015
Четверг, 02 Апрель 2015 06:28

Олимп чўққисига йўл

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Унда дунёнинг 100 га яқин давлатлари спортчилари иштирок этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ

Баҳорнинг энг фусункор айёми кенг нишонланаётган айни кунларда Қарши шаҳридаги вилоят онкология диспансерининг янги биноси ишга туширилди.
Бу ердаги мавжуд иншоотлар ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилди. Мазкур мақсадлар учун жами 5 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
— Ҳозир муассасамизда 250 нафардан зиёд малакали тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда, — дейди бош шифокор Тўрақул Холиқов. — Бу ерга ўрнатилган замонавий жиҳозлар ва энг сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконини беради. Эндиликда чет элга бориб, даволанишга ҳожат қолмади.
Таъкидлаш керакки, Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ҳамда қўшимча бинолар бунёд этиш учун 2014 йил давомида 15 миллиард 700 миллион сўмликдан ортиқ сармоя сарфланди.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:24

Деҳқоннинг беминнат кўмакчиси

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ислоҳ этилиб, соҳада замонавий агротехнологиялар ва интенсив усуллар изчил қўлланаётгани туфайли самарадорлик йил сайин ошиб бораяпти. Кейинги йилларда экинлардан мўл-кўл ҳосил олинаётгани, бозорларимиз турли ноз-неъматлар билан тўлдирилаётгани, пировардида, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланаётгани шундай дейишимизга асос бўла олади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:23

Шаклини йўқотмайди

Ўтган йили вилоятда озиқ-овқат саноати йўналишида 70 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.
Ушбу мақсадлар учун 20,7 миллиард сўмлик инвестиция йўналтирилди.
Ана шундай лойиҳалардан бири “Учқўрғон дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти қошида амалга оширилди. Ҳозир бу ерда ўн турдаги макарон тайёрланаяпти.
1 миллиард 653 миллион сўм эвазига келтирилган хорижий технология ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у пиширилганидан кейин ҳам ўз шакли ва сифатини йўқотмайди.
20 киши меҳнат қилаётган корхонада маҳсулотни янгича дизайнда қадоқлаш ҳам ўзлаштирилди. Эътиборлиси, “МакU7” ёрлиғи билан савдога чиқарилаётган макаронлар харидорларга манзур бўлмоқда.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:22

Наманган томонларда

Тадбиркорлар 7200 та иш ўрни яратди Наманганда ички бозорни сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшаётган кичик бизнес субъектлари сафига “Диадора текстиль” масъулияти чекланган жамияти ҳам қўшилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:21

Қалбимизда фахр ҳисси

Биз, аёллар бир жиҳатдан доимо қувониб, фахрланиб юрамиз. Гап шундаки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, янада қўллаб-қувватлаш, шароитларини яхшилаш, рўзғор юмушларини енгиллатишга катта аҳамият берилмоқда. Бундай ҳурмат, эъзоз ва эътибор бизни инсон қадри ҳамиша улуғланадиган мана шундай ажойиб юртимиз билан нафақат фахрланиб яшаш, балки унга муносиб бўлишга ундайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:20

Лойиҳам амалга ошди

Бундан тўрт йил муқаддам туманимиздаги касб-ҳунар коллежини тамомлаган эдим. Мана, икки йилдирки, мустақил иш юритаяпман. Бунда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг молиявий кўмаги қўл келди. Хусусан, банк томонидан ажратилган имтиёзли фоиз ставкаларда 20,0 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағи бизнес лойиҳамни рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:17

Ўз бизнесимни йўлга қўйдим

Бундан уч йил муқаддам Қўнғирот нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежини битириб, бизнес билан шуғулланишни дилимга тугиб юргандим. 2013 йилдан шу соҳада мустақил -фаолият бошладим. “Ўзсаноатқурилишбанк” кўмагида аввалига бизнес лойиҳамни ишлаб чиқдим. Кейин уни ҳаётга татбиқ этиш учун мазкур молия муассасаси томонидан менга 45 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди.
Ана шу сармоя ҳисобига “HOWER-8700” русумли 12 та тикув машинаси сотиб олиб, йилига 8640 дона турли хилдаги болалар кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. 13 нафар хотин-қизни, шу жумладан, касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган тенгдошларимни ишга жалб этдим. Дизайни бежирим, сифати юқори, таннархи эса арзон бўлган маҳсулотларимиз харидорларга манзур келаяпти.
Республикамизда хотин-қизларга яратиб берилаётган беқиёс шарт-шароитлар бизни нафақат турмушимизни фаровон қилиш, балки Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшишдек эзгу мақсад сари руҳлантирмоқда.


Шаҳло МАШАРИПОВА,
«Ойнур Фаришта» хусусий
корхонаси раҳбари.
Қўнғирот тумани

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 02 Апрель 2015 06:17

Бахтли ва фаровон ҳаёт завқи

Бугуннинг аёли замон билан ҳамқадамдир. Мамлакатимизда биз учун яратиб берилаётган имкониятлар туфайли тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Орзу ва мақсадларимиз рўёбга чиқаётганлиги эса янада қувонарли.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 2, барчаси 2