Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 05 Август 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 05 Август 2014

Португалиянинг “Espirito Santo” банки шу йилнинг ўтган олти ойида 3,5 миллиард евро миқдорида зарар кўрди.
Манбада айтилишича, молия муассасасига тегишли учта кредит ташкилоти бир оз муддат аввал ҳукуматга мурожаат этиб, кредиторлардан ҳимоя қилишларини сўраганди. Айни шу ҳолат банк акциялари нархининг 42 фоиз тушиб кетишига сабаб бўлди ва бунинг натижаси ярим йиллик якунларида ўз аксини топди.
Эндиликда “Espirito Santo” маъмурияти хусусий инвесторларни жалб этиш орқали банк сармоясини оширмоқчи. Мазкур масала юзасидан ўтказилган дастлабки музокаралардан аён бўлдики, инвесторларда ҳам бундай таклифга қизиқиш бор.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 05 Август 2014 11:34

Иккинчи корхона

“Hyundai Motor” автоконцерни (Жанубий Корея) филиали “Hyundai Mobis” Чехияда автомобиль фаралари ишлаб чиқарадиган корхона очади.
Бунинг учун у 146 миллион евро миқдорида сармоя йўналтиради. Лойиҳани молиялаштиришга зарур бўладиган яна 95 миллион еврога тенг маблағ эса Чехия ҳукумати томонидан ажратилади.
Қурилиш ишлари келгуси йили Острава шаҳрида бошланади. Янги завод учун бу жой танлангани бежиз эмас. Сабаби, ҳозир мазкур шаҳарда ишсизлик даражаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткич — 11,3 фоиздан 1,5 баробар юқори. Янги корхона фаолият бошлаши билан 900 кишининг бандлиги таъминланади.
“Hyundai Motor” 2008 йилда Чехиянинг Носовице шаҳрида автомобиллар йиғувчи заводни ишга туширган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 05 Август 2014 11:34

Довул келтирган талафот

Япония жанубига кириб келган “Накри” довули туфайли кучли ёғингарчиликлар кузатилиб, сув тошқинлари келиб чиқди.
Бунинг оқибатида 250 мингта тураржой электр таъминотидан узилиб қолди. Табиий офатдан энг кўп зарар Коти префектурасига етгани айтилмоқда. Бу ерда  ёғингарчилик миқдори 1000 миллиметрдан ошган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун 350 минг кишини эвакуация қилиш тавсия этилган. Маҳаллий маъмурият табиий офат кузатилган ҳудудларда яшовчи одамларни зарурат бўлмаганда кўчаларга чиқмасликка чақирди.
Манбага қараганда, айни пайтда “Накри” Сариқ денгиз акваториясидан шимоли-шарқ томон ҳаракатланмоқда. Унинг тезлиги ҳам аста-секин сусайиб бораяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 05 Август 2014 11:16

Зилзила юз берди

Хитойнинг Юньнань музофотида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 380 киши ҳаётдан кўз юмган, яна икки юз нафарга яқин одам бедарак йўқолган.
Бу ҳақда “Евроньюс” телеканали маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига таяниб хабар тарқатди. Кучланиши 6,5 баллга тенг бўлган табиий офатнинг эпицентри Людянь шаҳрида қайд этилган. Бу ерда 12 мингта бино вайрон бўлган, ўттиз мингтадан зиёдига жиддий зарар етган.
Бу Юньнанда сўнгги 14 йил ичида юз берган энг кучли ер силкиниши ҳисобланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 05 Август 2014 11:14

Ноанъанавий усул

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти тадқиқотчиси Шоҳназар Ҳазратқулов томонидан тупроқ унумдорлигини сезиларли даражада оширадиган ноанъанавий ўғит яратилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Вторник, 05 Август 2014 11:14

Мусиқа сеҳри

кўнгилларга эзгулик бахш этади

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 2, барчаси 2