Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 11 Август 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 11 Август 2014
Понедельник, 11 Август 2014 11:19

Муҳаббатим сенга, она Ватаним!

Пойтахтимизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда “Муҳаббатим сенга, она Ватаним!” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Понедельник, 11 Август 2014 11:17

Оҳанрабо экинларни қувватлантиради

Сайхунобод туманидаги “Қаҳрамон Зилола” ва “Улуғбек Камола” фермер хўжаликларида бир неча йилдирки, магнит воситасида юқори ҳосил етиштириб келинмоқда. Мазкур усулдан, асосан, экиш ва суғориш жараёнида фойдаланилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Понедельник, 11 Август 2014 11:17

Мураббий бахти

Бошимга бахт қуши қўнгани рост. Қаранг, талабалик даврим ва меҳнат фаолиятим айни мустақиллик йилларига тўғри келди. Шунданми, катта ҳаёт остонасида ҳеч иккиланмадим. Орзуларим рўёби сари шаҳд билан одим ташладим. Самарқанд давлат университетининг Жисмоний маданият факультетини тугатиб, ҳозир Тайлоқ олимпия захиралари коллежида кураш бўйича бош мураббийман. Бу ерда ишлаб кам бўлаётганим йўқ. Тажриба тўпладим, малака оширдим, ҳурмат-эътибор топдим. Мақтанишга йўйманг-у, бундоқ ҳисоблаб кўрсам, шу чоққача 100 нафарга яқин спорт усталигига номзод, 20 нафар спорт устаси, 5 нафар халқаро тоифадаги спорт устасини тарбиялаб, уларга курашнинг сир-асрорларини ўргатибман. Буларни ўйласам, фахрланиб кетаман. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Понедельник, 11 Август 2014 11:16

Ўсиш суръати юқори

Жорий йилнинг июль ойида Хитойда экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 14,5 фоиз ўсди. Жами маблағ тушуми 212,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Бу ҳақда ушбу мамлакат бош божхона бошқармаси маълумотларида келтирилган. Ўз навбатида, ўтган ойда импорт ҳажми 1,6 фоиз пасайди. Ташқи муносабатлардаги сальдо рекорд даража — 47,3 миллиард АҚШ долларига етди.

Аввалроқ “Thomson Reuters” ва “The Wall Street Journal” нашрлари томонидан июлда Хитойда экспорт кўрсаткичи 8 фоиз, импорт эса 3 фоиз ошиши тахмин қилинганди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 11 Август 2014 11:16

Тадқиқотчилар хулосаси

Қайси ёшда одам кўпроқ дўстга эга бўлади? “Genius Gluten Free” тадқиқот компанияси айни шу саволга жавоб топди.

“Tech Times” нашрида қайд этилишича, Буюк Британияда ўтказилган сўровномада 1505 киши қатнашди. Уларнинг фикрига кўра, инсон 29-30 ёшга етганида унинг атрофидаги дўстлари сони нисбатан кўпроқ бўлади. Яъни ўртача 80 нафар одам билан яхши муносабат ўрнатади. Булар мактаб, олий ўқув юрти ва иш жойида орттирилган танишлардир. АҚШдаги тадқиқот натижалари эса бир оз фарқ қилди. Америкаликлар инсон 23 ёшга киргунича дўстлари кўп бўлишини билдиришди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 11 Август 2014 11:15

Ижобий натижа қайд этилди

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида Европада етакчилардан бири саналган “Deutsche Telekom AG” компанияси 2014 йилнинг иккинчи чорагини муваффақиятли якунлади, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Мазкур даврда компаниянинг соф фойдаси 34 фоиз ошган. Солиқларни ҳисобга олмаганда, унинг умумий даромади 4,43 миллиард еврони ташкил қилган. 

Таҳлилчилар йил якунлари бўйича “Deutsche Telekom AG”да маблағ тушуми 17,6 миллиард АҚШ долларига етишини башорат қилишмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 11 Август 2014 11:14

Бир кўчада икки рақобатчи

“Microsoft” компанияси маъмурияти Нью-Йоркда ўзининг дастлабки расмий дўконини очиш юзасидан музокара олиб бораяпти.

Ушбу савдо шохобчаси фаолиятини дунёга машҳур Бешинчи авенюда йўлга қўйиш кўзда тутилган. Гап шундаки, айни шу кўчада  “Microsoft”нинг асосий рақобатчиларидан бири — “Apple Store”нинг йирик савдо дўкони жойлашган. Экспертларнинг айтишича, бу техника бозорида янада соғлом рақобат вужудга келишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир “Microsoft”нинг АҚШ, Канада ва Пуэрто-Рикода 60 та дўкони бор. Яқин келажакда компания яна 13 та ана шундай савдо масканини очишни режалаштирган. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 11 Август 2014 11:13

Ёмғирлар мавсумининг талафотлари

Ҳиндистон шарқида кузатилган сурункали ёмғир кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди.

Табиий офат Одиша штатида 35 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 70 минг нафардан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. 15 мингдан зиёд тураржой бутунлай вайронага айланган. 

Айтиш жоизки, август ойи Ҳиндистонда ёмғирлар мавсуми ҳисобланади. Бундан бир неча кун аввал Махараштра штатидаги Пуна ҳудудида рўй берган тошқин натижасида 120 киши қурбон бўлганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 11 Август 2014 11:11

Титанда денгиз бор

Калифорния технологиялар институти олимлари Сатурн сайёрасининг йўлдоши — Титанда худди Ердагидек “Ўлик денгиз” мавжуд, деган фикрни илгари суришаяпти.

Улар ўтказган тадқиқот натижалари ҳақида “Icarus” илмий журналида батафсил сўз юритилган. Қайд этилишича, Титандаги денгиз сувдан эмас, асосан, этан ва бензол углеводородларидан иборат бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 21 август куни НАСАнинг “Кассини” номли космик аппарати Титанга яқин ҳудудга учиб боради. Ана шунда мазкур кашфиётга янада аниқлик киритилади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Понедельник, 11 Август 2014 11:11

Буюк аждодларга муносиб авлод бўламиз

Ҳали ёшман, шу боис ҳаётнинг пасту баландини кўпам яхши билмайман. Лекин ўз фикрим, қарашларимга эгаман. Келажагим ҳақида ўйлайман, ширин орзуларга бериламан. Бирор касб сирларини ўргансам, ишли бўлсам, оиламга, юртимизга нафим тегса, дея ният қиламан. Бунинг учун, албатта, астойдил ўқишим, билимларимни бойитишим кераклигини яхши тушунаман. Шароит эса етарли.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 2, барчаси 3