«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида
  • 31 Январь 2017

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимиз фуқаро авиациясини замонавий ­талаблар асосида ривожлантириш, авиация хавфсизлиги ва парвозларни сифатли амалга оширишни таъминлаш, ­тизимга ­илғор технологияларни жорий этиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун ­қуйидагиларга фахрий унвон берилсин:

 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими»

Мухамеджанов Давлет Талгатович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий ­авиакомпанияси Учувчилар ­мажмуасининг «А-320» учувчилар отряди учувчи-йўриқчи методисти

Салимов Сергей Мартиевич — «Ўзбекистон ҳаво ­йўллари» Миллий авиаком­панияси «Uzbekistan airways technics» авиакорхонасининг линияли хизмат кўрсатиш цехи ­бошлиғи

Юртимиз ҳаво транспорти тизимидаги кўп йиллик ­самарали меҳнати, миллий авиациямизни халқаро ­андозаларга мувофиқ такомиллаштириш, соҳага оид ­ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Акбаров Акмал Акрамович — «Ўзбекистон ҳаво ­йўллари» Миллий авиа­компанияси бош директорининг ­биринчи ўринбосари

Нурматов Дилшатжон Ахматович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Махсус авиация ­ишлари» компанияси Қарши авиазвеноси ­командири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ибрагимов Илхам Каримович — ­«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Махсус авиация ­ишлари» компанияси 1-учувчилар отряди командирининг ўринбосари

Клеблеев Гани Рустамович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Uzbekistan airways technics» авиакорхонасининг ўарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш маркази бош менежери

Тян Сергей Валерьевич — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўқув-машқ маркази директорининг парвоз тайёргарлиги бўйича ўринбосари — ­Учувчилар-методика бўлими бошлиғи

Хусанов Умид Аброрович — «Ўзбекистон ҳаво ­йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Парвозлар хавфсизлиги ­бўйича ­инспекцияси бош инспектори

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллажанов Махкам — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг ўта муҳим парвозлар бўйича бош диспетчери

Карабаш Дилявер Эскендерович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Учувчилар мажмуаси
«А-320» учувчилар отряди командирининг ўринбосари

Марупов Джавохир Абдухафизович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Махсус авиация ишлари» компанияси 2-учувчилар отряди командири

Романова Раиса Михайловна — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Марказий ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматининг режалаштириш ва ишлаб чиқаришни бошқариш бўлими бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Абдукахаров Алишер Шавкатович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Тошкент халқаро ­аэропорти» давлат унитар корхонасининг парвозларнинг электр ёруғлик техник таъминоти хизмати электромонтёри

Бабаев Тахир Фазилович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Ўзаэронавигация» маркази Термиз ҳудудий бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари

Глазков Андрей Анатольевич — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Тошкент халқаро ­аэропорти» давлат унитар корхонасининг махсус ­транспорт хизмати ҳайдовчиси

Исаев Улугбек Садуллаевич — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Навоий халқаро аэропорти» давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ­ўринбосари

Мирзаев Кудрат Мирхалилович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Uzbekistan airways technics» авиакорхонаси цех муҳандиси

Салахитдинов Рустам Зайнабидинович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Uzbekistan airways technics» авиакорхонаси директорининг биринчи ўринбосари

Солодовников Денис Георгиевич — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Учувчилар мажмуасининг парвозлар хавфсизлигини бошқариш ва сифат ­менежменти тизими бўлими бошлиғи

Тохиров Вохиджон Зохидович — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Самарқанд халқаро аэропорти» давлат унитар корхонасининг махсус ­транспорт хизмати ҳайдовчиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти             Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 28 январь

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn