Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  • 31 Январь 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясини Ўзбекистон Республикасининг фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, соҳани модернизация қилишда эришилган ютуқлар, илғор технологияларни жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли ҳаво транспорти хизматини кўрсатиш борасида дунёда муносиб ўрин эгаллаганлиги ва халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлаётганлиги, миллий авиакомпаниямизнинг жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрнини эътиборга олиб ҳамда ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси -Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 28 январь

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn