«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
  • 22 Сентябрь 2016

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 5 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини ­муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги­ 543–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 12-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил,
№ 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

 

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:­

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;­

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи                    Ш. Мирзиёев

 

Тошкент шаҳри, 2016 йил 21 сентябрь

№ ЎРҚ—409

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn