«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида
  • 04 Июль 2016

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз истиқлолининг 25 йиллигини кенг нишонлаш муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз -сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида:
1. «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони таъсис этилсин.
2. «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси
Д. Назармухамедов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти        И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри, 2016 йил 1 июль


Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn