«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонининг тавсифи
  • 04 Июль 2016

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонининг тавсифи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2016 йил 1 июлдаги ПФ-4807-сонли Фармонига 2-илова

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Эсдалик нишонининг олд томони марказида қуёш нурлари фонида Мустақиллик майдонида жойлашган Мустақиллик ва эзгулик монументида акс эттирилган Бахтиёр она ҳайкали тасвирланган. Эсдалик нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган оқ эмалли доирада «O‘ZBЕKISTON MUSTAQILLIGIGA» сўзлари, пастки қисми марказида эса иккита саккиз қиррали юлдуз оралиғида «25 YIL» ёзуви акс этган. Ёзувлар зарҳалланган.
Эсдалик нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби, пастки қисмининг марказида «2016» ёзуви тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.
Эсдалик нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Эсдалик нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич билан туташтирилган. Қадағич Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги, эни 20 миллиметрли шойи лента билан қопланган.
Қадағичнинг бўйи — 16 миллиметр, эни — 25 миллиметр.
Қадағичнинг орқа томонига эсдалик нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn