«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида
  • 26 Август 2015

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш  борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилсин:

Ганиева Суйима Ганиевна — Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори, Тошкент шаҳри

Санакулов Кувондик — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори, Навоий вилояти

Топволдиев Таваккал Темирович — «Нуроний» жамғармасининг Андижон вилояти бўлими раиси

Ҳосилов Аваз — Каттақўрғон туманидаги «Ҳосил» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти               И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри, 2015 йил 25 август

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn