Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
  • 23 Май 2015

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

“Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги 613–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 82-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. КАРИМОВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 22 май
№ ЎРҚ—385

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn