Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори
  • 19 Май 2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг 16-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Улуғбек Насриддинович Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлансин.

2. Ушбу   Қарор   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Спикери                                     Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент шаҳри,
2015 йил 14 май

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn