Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
  • 19 Май 2015

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг 16-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддасининг 16-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) сайлаш тўғрисида»ги 134 – III-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.

2. Улуғбек Насриддинович Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайлансин.

3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.

4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенатининг Раиси                                          Н. ЙЎЛДОШЕВ

Тошкент шаҳри,
2015 йил 15 май

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn